Коронавирус инфекциясини юқтириб олиб, кейинчалик тузалган беморларнинг қон зардобларини (қон плазмаси) беморларга қуйиш амалиёти жорий этилган эди. Коронавирусга қарши курашиш махсус комиссияси аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг таъкидлашича, чет эл тажрибасида бу иш самара бермаган. Шу боис, Ўзбекистонда ҳам бу амалиёт тўхтатилди.

Дарвоқе, сўнгги ҳафтада аҳоли орасида коронавирусга чалинганларнинг сони кескин ошиб кетди. Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўринбосари Бобур Қурбоновнинг сўзларига кўра, бунга сабаб фуқароларимиз, асосан ёшларимизнинг карантин тадбирларига амал қилмай қўйгани, тиббий ниқобларни нотўғри тақиш (бурунни очиб), масофа сақламаслик, ёшларнинг кечалари маҳаллалар ва кўп қаватли уйлар тагида йиғилиб бирга вақт ўтказиши экан. 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA