Қаҳрамон Қуронбоев: Водийдаги тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юбордим

0
5,055

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев 5 июнь куни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув ўтказди. Учрашувда иттифоқ раиси бугунги кунда тўйларнинг дабдабали ўтказилаётгани энг долзарб муаммолардан бири эканлигини таъкидлади.

 

«Тўйланинг дабдабали ўтлазилаётганига биз айбдормиз, мен айбдорман, иттифоқ айбдор. Энг катта муаммо ёшларда! Агар биз ёшларга тўғри тушунча берганимизда тўйлар бундай дабдабали ўтмаган бўлар эди.

Қанча ота-оналар қизининг, оғлининг гапига кириб, тўй ўтказган ва охир-оқибатда қанча қарзга ботган. Шунинг учун биз апрель май ойларида 288 та намунавий тўй ўтказдик. Бу ҳали ҳеч нарса эмас.

Андижон, Фарғона ва Наманганда юрганимда кўчада тўй кортежини кўриб қолдим. Шунда машиналарни ҳаммасини тўхтатдим-да, келин билан куёвни тушириб, таксига ўтқазиб, жўнатиб юбордим. Қолган машиналарни эса орқага қайтардим. Шунақанги дабдаба энди, кўчада ҳеч кимга йўл бермайди. Майли, мени ёмон кўрсин, Ёшлар иттифоқининг вилоят бўлими раҳбарини ёмон кўрсин, лекин тартиб керак-ку! Агар ёшларни биз тарбиялай олмасак, Ёшлар иттифоқи тарбиялай олмаса биз жойимизни бўшатиб беришимизга тўғри келади», — дейди Қаҳрамон Қуронбоев.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here