Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 70 млн сўм эквивалентидан ортиқ Ўзбекистон нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси учун декларация тўлдирилади (амалда 2 минг АҚШ доллари).

Шунингдек, 100 млн сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган нақд валютани Ўзбекистондан ташқарига божхона назорати қоидаларига амал қилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқилади (амалда 5 минг АҚШ доллари).

Қарор 2020 йил 1 сентябрдан кучга киради.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA