Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, айни пайтда Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 8 август куни “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Унда тасдиқланган дастурга 146 та лойиҳа киритилган бўлиб, 639 миллиард сўм маблағ сарф этилади.

Йиғилишда ана шу қарорда белгиланган вазифалар муҳокама қилиняпти.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA