Хонанда Лола турмушга чиқиб, Россияга кўчиб ўтганини маълум қилди

0
2,428

Хонанда Лола ўзининг Instagram’даги саҳифасида турмушга чиққани ва фарзандлари билан Россияда истиқомат қилаётганини маълум қилди, деб ёзади Daryo.uz

«Хайрли кун, азизларим! Янги уйга кўчиб ўтганимиздан сўнг ёқимли кундалик ташвишларига шўнғидик. Биз турмуш ўртоғим билан мебел, идиш-товоқ, турли аксессуарлар ва бошқа майда-чуйдаларни бирга харид қиламиз. Ва ўйлашимча, аёл киши учун ўз рўзғори билан шуғулланишдан ортиқ ёқимлироқ ҳолат бўлмаса керак. Бунинг устига жуфтингиз билан ўтказилган бу лаҳзалар сизни янада яқинлаштиради. Кеча биз меҳмонлар учун мўлжалланган ювиниш хонаси учун бирга парда танладик», — деб ёзади Лола.

Фото: Instagram/@lolaofficial

Лола аввалроқ ҳам шахсий ҳаётида муҳим ўзгаришлар рўй берганига ишора қилган, бироқ хонанда ушбу постида биринчи марта «турмуш ўртоғим» жумласини қўллаган.

Ижтимоий тармоқларда анча фаол бўлган Лола мухлисларига мурожаатларида фарзандлари таълимни Россияда давом эттираётгани ва турмуш ўртоғи билан илк марта ота-оналар мажлисига бораётганини ҳам маълум қилган эди:
«Янги мактабдаги илк ота-оналар мажлисига йўл олдик. Янги шаҳар, янги синфдошлар, ўқитувчилар, бошқача тартиб ва қоидалар. Буларнинг барчаси мураккаб жараён, бироқ шу билан бирга қизиқарли ҳамда ҳаяжонли. Очиғини айтсам, фарзандларим учун жудаям хавотирлангандим. Бироқ, уларни синфдошлари жудаям илиқ қарши олди. Фарзандларим янги дўстлар топишга ҳам улгурди».