МДҲ давлатлари раҳбарлари йиғилишида Путин биринчи бўлиб Мирзиёевни қутлади

0
2,252

Сочида МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг йиғилиши бошланди

Россия президенти Владимир Путин биринчи бўлиб Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни қутлади.

МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишига келган ҳар бир иштирокчини шахсан Россия президентининг ўзи қутлади, сўнгра қатнашчилар биргаликда суратга тушдилар, деб ёзади РИА Новости.

МДҲ раҳбарлари йиғилишидан олдин Ўзбекистон ва Россия президентлари икки томонлама учрашув ўтказдилар ҳамда кўзланган режаларнинг амалга ошиши борасида фикр алмашдилар.

Бугун Сочида МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши ҳамда Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmYKEefaMsCMFg