Бухоро шаҳрида ходимларнинг маблағларини ўзлаштирган собиқ ҳисобчи аниқланди

141

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.” МЧЖ собиқ ҳисобчиси Д.У. МЧЖга тегишли корпоратив картадан 961,5 млн сўмни нақдлаштириб олиб ўзлаштирганлиги ҳамда корхонанинг 59 нафар ходимининг 99 млн сўм иш ҳақини шахсий кредит тўловлари учун йўналтирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланклар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.