Кейинги икки йилда Хитойнинг иқтисодий ўсиш динамикаси пасайиши мумкин

126
Кейинги икки йилда Хитойнинг иқтисодий ўсиш динамикаси пасайиши мумкин

Жаҳон банки 2022 ва 2023 йилларда Хитой иқтисодиёти ўсиши секинлашишини прогноз қилди. Бунга кўчмас мулк бозоридаги инқироз ва COVID-19 тарқалишига қарши кураш сабаб қилиб кўрсатилган, дея хабар бермоқда Zamon.uz’ сайти.

Қийд этилишича, Хитой ЯИМ 2022 йилда 2.8 фоизга, кейинги йил эса 4.5 фоизга ўсиши мумкин. Июнь ойида бу кўрсаткич мос равишда 4,3% ва 5,2% ни ташкил этиши тахмин қилинганди.

“Хитой ҳукуматининг коронавирус тарқалишини олдини олишга қаратилган ҳаракатлари жиддий иқтисодий оқибатлар ҳисобига амалга оширилмоқда”, – дейилади банк ҳисоботида.

Маълум қилинишича, кўчмас мулк бозоридаги вазият ҳам иқтисодиётга ўз таъсирини кўрсатмоқда: қурилиш ҳажми ва уй-жой сотуви камаймоқда, истеъмолчиларнинг кўчмас мулк бозорига ишончи пасайиб кетган. Қарзга ботиб қолган қурилиш компаниялари объектларни охиргача якунламай, ташлаб кетяпти.