АҚШнинг Калифорния штатидаги 825 мингга яқин мактаб ўқувчилари коронавирус тарқалиши туфайли кузда машғулотларни масофадан давом эттиради.

Штатдаги энг йирик Лос-Анжелес ва Сан-Диего бирлашган мактаб округлари раҳбарияти шундай қарорга келди, деб ёзади “New York Times”. Нашрнинг ёзишича, мазкур округларда ўқувчиларнинг ҳатто маълум қисминигина мактабга қайтариш ғояси ҳам рад қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, АҚШ Президенти Доналд Трамп янги ўқув йилида барча мактабларни очиш зарурлигини айтиб, масофавий таълимни маъқулламаганди. Шунингдек, Трамп зарур бўлса жойлардаги губернаторларга мактабларни очиш бўйича «тегишли босим» ўтказилишини ҳам эслатганди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA