Бугун пойтахтимиздаги пиёдалар йўллари тартибга келтирилмоқда, велойўлаклар ва махсус ногиронлар йўли ташкил этилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Тошкентда кўзи ожизлар учун махсус йўл белгилари ташкил этилмаганини ЎзА ахборот агентлиги танқид қилиб чиққан эди. Кўзи ожизлар ётоқхонаси, мактаб ва иш жойлари жойлашган кўчаларда махсус йўл белгилари ва овозли светофорлар йўқ.

photo_2020-07-14_10-06-56.jpg

Бугун пойтахт кўчаларида ана шундай йўл белгилари ётқизила бошланди. Лекин улар марказий кўчаларда ташкил этилмоқда. Ўйлаймизки, ана шундай қулайликлар биринчилардан бўлиб, муҳтож бўлганлар учун ҳам яратилади.
Маълумотларга кўра, қурувчилар ва ободонлаштириш тизими мутахассислари қатор кўчалар бўйлаб эни 1, 5 метр бўлган пиёдалар йўли, 0,80 метр кенгликдаги махсус ногиронлар йўли ҳамда 1 метр кенгликдаги велойўлакларни барпо этмоқдалар.

photo_2020-07-14_10-07-27.jpg

Бундай ишлар бугунги кунда қуйида келтирилган кўчаларда амалга оширилмоқда.
* Ҳайдар Алиев кўчасининг Сарикўл кўчасидан Озарбайжон маданият марказигача бўлган 2 километрлик қисмида 90 фоизга;
* Шаҳрисабз кўчасининг Катта Миробод кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган 2,3 километр оралиғида 50 фоизга;
* Истиқбол кўчасидан Нукус кўчасигача бўлган 1,6 километр масофада 30 фоизга
* Фарғона йўли кўчасининг Кичик автомобиль ҳалқа йўлидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 7 километрлик қисмида 15 фоизга бажарилди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA