Вилоятларда ёнилғи олибсотарлари фаолияти авжига чиқди

0
35

Ўзбекистон ёғилғи қуйиш шохобчаларда энг оммабоп бўлган АИ-80 маркали бензин нархи 2800 сўмда белгиланган бўлсада, олибсотарлар ушбу бензинни 4000-5500 сўмга пуллашмоқда

Ўзбекистон айрим вилоятларида ёқилғи қуйиш шохобчаларида (АЁҚШ) бензин тақчиллиги юзага келди.
Бугунги кунда фақат Тошкент ва Тошкент вилоятида жойлашган АЁҚШ ёқилғи билан таъминланмоқда.

Лекин пойтахтдан 70-100 км узоқликда бензин топиш қийин.

“Ўзбекнефтегаз” компаниясидаги манба маълумотларига кўра, вилоятлардаги АЁҚШлар ойига икки марта бензин етказилади. Шу сабабли, маҳаллий аҳолига бензин етишмайди.

Бундай вазият ноқонуний бензин сотуви ривожланишига олиб келди. Хусусий шохобчаларда ишлайдиган олибсотарлар ажратилаётган бензинни четга сотишади. Вилоятларда йўл четида туриб катта пластик баклажкаларда сотилишини кўриш мумкин. Ушбу бензин нархи давлат томонидан белгиланган нархдан ўртача ҳисобда 60-90 фоизга қиммат сотилади. Масалан, энг оммабоп бўлган АИ-80 маркали бензин нархи 2800 сўмда белгиланган бўлсада, олибсотарлар ушбу бензинни 4000-5500 сўмга пуллашмоқда.

2010-2016 йилларда Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқарилиши 26,2 фоизга, дизел ёқилғиси 8,3 фоизга камайиб кетди. Шу ўринда, углеводородларнинг импорти 1,3 бараварга ортди.

Юзага келган вазиятни ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистонда мавжуд бўлган нефтини қайта ишлаш заводларини модерниция қилиш ҳамда Жиззахда янги завод қуришга қарор қилинди. Бу заводда йилига 5 миллион тонна нефтни қайта ишлаш натижасида “Евро-5” стандартидаги 3,7 миллион тонна бензин ишлаб чиқарилади. Шунингдек, 700 минг тонна авиация керосини, суюлтирилган газ, мазут, битум ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, Қозоғистон орқали Россиядан нефт олиб келиш бўйича ҳам келишувга эришилган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA