Шавкат Мирзиёев фойдали қазилмалар саноатига бағишланган йиғилиш ўтказди

0
35

Давлат комиссияси Ўзбекистонда 13 та конлар заҳираларини баҳоланганини ва йил охирига қадар яна 13 та кон бўйича заҳиралар аниқланишини хабар қилишди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтказилаётган геологик разведка ишларининг самарадорлигига ва минерал хом-ашё ва қимматбаҳо металлар заҳира базаларини кенгайтиришга бағишланган мажлис ўтказди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бугунги кун тартибида ер ости бойликларини геологик разведка қилиш, фойдаланиш, қўриқлаш ва бошқариш масалаларига боғлиқ бир қатор долзарб масалалар турибди.

“Ушбу соҳада ер ости бойликларидан самарали фойдаланиш, уларни қўриқлаш ва бошқариш борасида аниқ механизм йўқ. Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ёрдамида, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг бутунлай янги таркиби ва фаолиятининг янги йўналишларини ишлаб чиқиш керак, унинг салоҳиятини ошириш керак”, — деди Мирзиёев.

Тадбирда айтилишига кўра, ушб йил давомида давлат комиссияси томонидан Ўзбекистонда 13 та конлар бўйича фойдали қазилмалар заҳираларини баҳоланган. Йил охирига қадар яна 13 та кон бўйича заҳиралар аниқланиши режалаштирилган. 

Геологик разведка самарадорлигини ошириш мақсадида соҳа босқичма-босқич янгиланиб боради. Масалан лабаратория-таҳлилий асбоб-ускуналар  базаси янгиланади, 2018 йилдан бошлаб аэрогеофизик метод қўлланила бошлайди.

Президент республиканинг тоғ-кон саноати етакчи корхоналаридан бўлган Навоий ва Олмалик комбинатлари фаолиятида алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, Навоий тоғ-кон комбинатида 2026 йилга қадар умумий қиймати 3,6 миллиард доллар бўлган 27та лойиҳа амалга ошириш режалаштрилган. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 30%га ошиши ва 31 минг иш ўринлари яратилиши керак.

Олмалиқ тоғ-кон комбинатида умумий қиймати 2,7 миллиард доллар бўлган 18та сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Улар орасида “Ёшлик-1” ва “Ёшлик-2” янги конлар, “Самарчуки” — ер ости конини ўзлаштириш ҳамда Сурхондарёнинг Шеробод туманида цемент заводи қуриш лойиҳалари бор.

Мирзиёев, шунингдек Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига соҳани замонавий мутахассислар билан таъминловчи, соҳанинг энг янги йўналишларини ўрганувчи таълим муассаси ташкил қилиш ташаббусини киритди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA