Қирғизистонда ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради

0
47

Қирғизистонда юз берган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди

Қирғизистон Баткент вилоятида содир бўлган автомашиналар тўқнашуви натижасида 3 нафар киши ҳалок бўлди.

Ушбу автоҳалокат бугун эрталаб Лейлекс тумани 24 км Исфара — Ўш трасса йўлида содир бўлди.

Honda Stepwgn ва ВАЗ-2107 русумли автомашиналар юзма-юз тўқнашдилар.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Honda Stepwgn машинасида бўлган 28 ёшли ҳайдовчи, 69 ёшли йўловчи ҳамда “Жигули” машинасида бўлган 30 ёшли ҳайдовчи — Баткент ИИБ ходими воқеа жойида ҳалок бўлди.

“Милиция ходими тўғрисида маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Маълум бўлишича, унинг оиласида 3 нафар фарзанд бўлган. Тўқнашувда 8 нафар киши жабрланган, улар ичида ўзбекистонликлар ҳам бор. Ҳозирча қайси автомашина қарама-қарши йўлга чиққанлиги номаълум. Тўқнашув бўйича барча экспертизалар тайинланган”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

ЙТҲ ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA