Абдулла Арипов Европадаги 200та компания вакиллари олдида нутқ сўзлайди

0
41

Абдулла Арипов бошчилигида Ўзбекистон делегациясининг Германияга расмий ташрифи юзасидан Немис шарқий иқтисодиёти қўмитаси сайтида махсус мақола эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«2016 йилда мамлакат раҳбари ўзгарган Марказий Осиёнинг ушбу давлати Жаҳон Банки томонидан эълон қилинган «Doing Business Report 2018» ҳисоботида энг яхши ўнталик қаторидан жой олган», дейилади мақолада. Қўмита 30 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи Ўзбекистон диёрини немис сармоядорлари учун ажойиб имконият, дея баҳолайди.

Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 14 ноябрь куни Мюнхен шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «Шарқий Европага аҳамият – бизнес билан мулоқот» конференциясида илк марта немис тадбиркорлар доираси олдида нутқ сўзлайди. Унда 200га яқин Шарқий Европа ва Германияда фаолият юритаётган компания вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Тадбирни Бавария Иқтисодиёт вазири Илзе Айгнер очиб бериши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон бош вазири 15 ноябрь куни Бавария пойтахтида бўлиб ўтадиган «Ўзбек-Немис бизнес форуми»да иштирок этади.

Тадбирларнинг асосий марказида Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва Европа сармоясини жалб этишга қаратилган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA