Нодирбек Тўйчиев: “Терма жамоа мухлислар клубига етакчини ҳақиқий ишқибозлар орасидан танлаб олишса яхши бўларди”

0
31

Куни кеча ЎФФ мажлислар залида олий лига клублари мухлислар клуби етакчилари билан учрашув ўтказилди.

 

Ушбу йиғилишда қатнашган “Андижон” мухлислар клуби етакчиси Нодирбек Тўйичев ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Куни кеча ЎФФ мажлислар залида олий лига мухлислар клуби етакчилари билан йиғилиш бўлиб ўтди. У ерда мажлисни Азиз Паттахов ва яна бир киши бошқарди. Уларни айтган барча гапларини эшитдик. Шундан сўнг савол-жавобга навбат берилди. Мухлислар навбати билан гапиришаётганда ҳар бирини гапларини бўлиб қўйишди. Мухлисларни гапини эшитиши керакку! Бўлмасам нима учун у ерга футбол мухлисларини чақириб мажлис ўтказишди?

Йиғилишга Бухородан, Қашқадарёдан, Самарқанддан, узоқ жойлардан мухлислар етакчилари ташриф буюришди. У ерда мухлисларни ҳам бироз айби бўлди. Ҳакамлар масаласига ўтиб кетишди. У ерда мухлислар ҳақида муҳокама қилиниши керак. Ҳакамлар ҳақида эмас. Футбол ким учун? Мухлислар учун. Уларни фикрича бизга Европача мухлислик маданиятини олиб кирмоқчи экан. Биз ўзбекмиз, агарда биз Европа мухлислари қилаётган ҳар хил қилиқлари бизни менталитетимизга тўғри келмайди.

 

Терма жамоа мухлислар клубига олдиндан ишқибозлар орасида юрган, ўзимиз таниган, билган инсонни етакчи қилиб тайинлашса бўларди.

 

Биз барча футбол мухлислари билан ака-укадекмиз. Ҳаммага бир хил қараш керак, мен унақа қилганман, бунақа қилганман деб мақтаниш билан иш битмайди. Терма жамоа мухлислар клубига олдиндан ишқибозлар орасида юрган, ўзимиз таниган, билган инсонни етакчи қилиб тайинлашса бўларди. Мен ўзимни номзодимни илгари сурмайман. Биз мухлисларга Федерация томонидан қилиб бериладиган шароитларга раҳмат айтаман. Шу ўринда бир неча йил давомида бизга бошчилик қилиб келган Абдураҳмон Фозиловга миннатдорчилик билдириб қоламан”, – дейди “Андижон” мухлислар клуби етакчиси Нодирбек Тўйчиев.

 

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA