Емельяненко: “Рақиблар мени ўрганиб олишади, шунинг учун доим янги нимадир ўрганишим керак”

0
28

Россиялик аралаш қоидалар жангчиси Федор Емельяненко йиллар давомида жангларга тайёргарлик жараёни қандай ўзгаргани ҳақида гапириб берди.

“Мен мақсадсиз машғулотларни иложи борича камроқ ўтказаман. Машғулотлар асосан қандайдир мақсад асосида бўлади. Ҳозир тажрибалиман ва қандайдир мақсадга йўналтирилган машғулотлар ўтказа оламан. Олдинлари бу билан кетма-кет шуғулланардим. Шунингдек, вақт ўтиши билан рақибларим менинг услубимни ўрганиб олишмоқда. Мен бунга кўникишим керак. Услубимни ўзгартириб, барча нарсани баҳолай олишни ўрганишим лозим”, – дейди Емельяненко.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA