Ўзбекистонлик теннисчи миллиардер Алишер Усмоновнинг жиянига уйланди

0
371

30 ноябрь куни Тошкентдаги “Ўзекспомарказ” павильонида теннисчи Важа Узоқов ва миллиардер Алишер Усмоновнинг жияни Гулнора Усмоноваларнинг никох тўйи бўлиб ўтди, дея хабар қилмоқда Дарё интернет нашри.

Маълум бўлишича, теннисчи ўз вақтида қўшиқчи Муниса Ризаева билан яқин муносабатларда бўлган.

23 ёшли келинбола эса мода блогери, “Ganya” шахсий бренди асосчиси ҳисобланади.

Olamsport.com маълумоти:

Важа Узаков 1988 йилнинг 4 июнь санасида таваллуд топган. 7 ёшида теннис билан шуғулланишни бошлаган.  Профессионал теннисдаги фаолияти давомида унинг рейтингдаги энг яхши кўрсаткичи 698-ўрин, жуфтлик рейтингида эса 316-ўрин ҳисобланади. Сўнгги маротаба 2014 йилда турнирларда қатнашган. Фаолияти давомида тўплаган мукофот пуллари қиймати 56 241 АҚШ долларини ташкил қилар экан.

Яккалик баҳсларда бир маротаба 2009 йил “Волгоград Фьючерс”да финалгача етиб борган. Жуфтлик баҳсларида эса 3та турнирда чемпион, 6та турнирда вице-чемпион бўлган.

Терма жамоа сафида 2010 йил бўлиб ўтган Осиё ўйинларида кумуш медаль соҳибига айланган.

Нима бўлганида ҳам икки ёшга баҳт тилаб қоламиз.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA