Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Туркманистон билан чегарадаги вазият ҳақида маълумот берди

0
36

Қозоғистонлик депутат Серик Сапиев парламент мажлиси йиғилишида Қозоғистоннинг Туркманистон билан чегарасида жойлашган «Темирбобо» назорат-ўтказиш пунктидаги вазият ҳақида савол берди, деб ёзади Kun.uz

Сапиев чегарани кесиб ўтаётган ҳар икки давлат фуқаролари сони, ҳамда автомобиль пунктининг ўтказиш имконияти билан қизиққан.

Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг ўринбосари, чегара хизмати директори Дархон Дилманов эса «Темирбобо» ўтказиш пункти 2004 йилдан бери фаолият кўрсатаётгани ҳақида жавоб қайтарди.

Комплекс нафақат чегара хизматига, балки божхона органлари, фитосанитар, карантин, шунингдек транспорт назорати бўйича тўлақонли фаолият кўрсатиш имконини беради.

Назорат-ўтказиш пункти юкламаларга бардош бермоқда, тирбандликлар йўқ.

«Ҳар куни тахминан 400 фуқаро ўтади – ҳам бизга, ҳам ортга. Тахминан 80 та автомобиль техникаси. Одатда, чегарани кесиб ўтувчилар – бу Манғит ва Балкан вилояти аҳолисидир», – дея айтиб ўтди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси вакили.

Дилмановнинг қўшимча қилишича, учинчи давлат фуқароларининг жуда кўплаб транспорт воситалари ушбу назорат пункти орқали ўтади.

Қозоғистон парламенти мажлиси чоршанба кунги йиғилишда «Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида қозоқ-туркман давлат чегарасининг демаркацияси тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA