Хитой корпорацияси Ўзбекистонда газ қазиб олишни бошлади

0
35

Ўзбекистон Республикасининг Бухоро вилоятида «Ўзбекнефтегаз» Хитойнинг CNPC давлат корпорацияси билан ҳамкорликда Олот туманидаги Қоракўл блокида жойлашган Хўжасаёт участкасида газ қазиб олишни бошлади. Бу ҳақда pronedra.ru хабар бермоқда, деб ёзади Kun.uz

Лойиҳа оператори New Silk Road Oil And Gas қўшма корхонаси ҳисобланади. Кейинчалик компаниялар «Шарқий Олот» ва «Хўжасаёт» конларини ўзлаштиришга, шунингдек, янги қудуқларни бурғилашга, амалдагисини таъмирлаш ва узунлиги 43 километр бўлган газ қувурини қуришга киришадилар.

«Ўзбекнефтгаз»нинг хабар беришича, Хитойнинг CNPC давлат корпорацияси билан қўшма лойиҳаларни ишга тушириш туфайли газ қазиб олиш ҳажми йилига 1 миллиард куб метрга қадар ошади. Газни экспортга жўнатиш режалаштирилмоқда. Мамлакат ички бозори учун 6,5 минг тонна газ конденсатини ишлаб чиқариш мўлжалланмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA