Хайрия тадбири ўтказилди

0
28

Бугун Адлия вазирлиги Ўзбекистон Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “УТИД” билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилоятидаги Янгиер “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйида хайрия тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир доирасида интернат уйидаги 150 нафар бемор аёлларга ҳамда мурувват уйи ходимларига махсус совғалар тарқатилди.

Тадбир давомида йиғилганларга байрам дастурхони ёзилиб, хонандаларнинг куй-қўшиқлари тақдим этилди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA