Ҳиндистоннинг Махараштра штатида беш қаватли бино қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, вайроналар остида 200 нафарга яқин одам қолиб кетгани айтилмоқда.

Бу ҳақда АNI агентлиги маҳаллий вазирнинг сўзларига таяниб хабар қилди.

Ҳодиса Мумбай шаҳридан 200 км узоқликда жойлашган Райгад туманида юз берган.

АNI хабарига кўра, аллақачон 15 киши қутқариб олинган.

Бошқа ОАВлар 55 нафарга яқин киши вайроналар остида қолиб кетганини, айни пайтда эса 28 кишининг қутқарилганлигини хабар қилмоқда.

Воқеа жойида қидирув-қутқарув тадбирлари давом эттирилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmb79L186FmtuA