UZ домен ҳудудида бир ҳафта ичида рекорд миқдорда янги доменлар қайд қилинди

0
12,309

Бир ҳафта ичида UZ домен ҳудудидаги доменлар сони 15 мингтага ошди. Ваҳоланки, аввал ҳар йили доменлар сони 5 мингтадан кўпроққа ошмасди. Бу ҳақда UZ домен ҳудуди маъмурияти маълум қилди, деб ёзади Kun.uz

Айни вақтда интернетнинг миллий сегментида фаол доменлар сони 51 мингтани ташкил қилмоқда.

“UZ доменлари сони кўпайиши суръатининг ошишига ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг ривожланиши таъсир қилган, бу эса ўз навбатида UZ домен ҳудудида ишга туширилаётган сайтлар ва хизматлар сонига таъсир қилади. Шу билан давлатнинг ахборот технологиялар соҳасидаги салоҳияти ошади”, деб айтилган хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA