Фарҳод ГЭС жойлашган ер майдони Тожикистон ҳудуди сифатида тан олинади

0
1,338

Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлар ўртасидаги чегара ҳудудлари бўйича келишувга эришди, деб ёзади Daryo.uz

 

Унга кўра, Фарҳод ГЭС жойлашган ҳудуд Тожикистонники деб тан олинади, гидеоэлелектр объектининг ўзи эса Ўзбекистонникилигича қолади. Объектни қўриқлашни тожик томони таъминласа, унинг техник хизмат кўрсатиши билан Ўзбекистон шуғулланади.

Хабарларга кўра, 10 январь куни Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг, шунингдек, ўзбек-тожик давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг Душанбе шаҳридаги мажлислари самарали ва истиқболли бўлиб ўтган.

Душанбе учрашувининг якунлари бўйича икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идораларига Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида транспорт, алоқа, савдо, иқтисодиёт, чегара соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида битим тузиш топширилди.

Юқорида айтиб ўтилган масалалар бўйича давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар Ўзбекистон Президентининг баҳор бошида Душанбега уюштириши режалаштираётган давлат ташрифи чоғида имзоланиши кутилмоқда

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA