Равшан Ҳайдаров: “Муҳими ғалаба қозондик”

0
475

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитой терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун шогирдларим кўрсатган ўйиндан мамнунман. Биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг тезда ўзимизга келиб олдик. Ўйин жуда қийин кечди, чунки Хитой ҳам охиригача курашди.  Албатта, зўр ўйин кўрсатдик дея олмайман, лекин энг муҳими ғалаба қозондик. Қолаверса, рақиб ҳам чиройли ҳаракат қилди. Бизда эса бу ўйинга белгиланган тактика бор эди”, – дейди Равшан Ҳайдаров.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA