Ўзбекистон ўтган йили қанча нефть ва газ қазиб олди? 

0
454

Ўзбекистон 2017 йилда нефть қазиб олишни 6,3%га, 806 минг тоннага қадар қисқартирди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда, деб ёзади Kun.uz

Шунингдек, Ўзбекистон ўтган йили табиий газ қазиб олиш ҳажмини 2016 йил билан таққослаганда 0,5 фоизга оширди – 56,417 миллиард куб метргача.

Ўзбекистон корхоналари ўтган йили тахминан 4,04 миллион тонна кўмир қазиб олишди, бу 2016 йилга нисбатан 4,4 фоизга кўпдир.

Ўзбекистон автомобиль бензини ишлаб чиқаришни ҳисобот даврида 2,5%га – 1,1 млн тоннага қадар қисқартирди. Ҳисобот даврида дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 4,5%га камайди – 962,9 минг тоннага қадар.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA