Британиялик WhatsApp’даги «Кечаси қандай ухлаяпсиз?» хабари учун Дубайда қамоққа олинди

0
149

Британиялик Ясин Киллиск Бирлашган Араб Амирликларида уч ҳафта қамоқда ўтиргандан сўнг жаримага тортилди ва мамлакатдан депорт қилинди, деб ёзади Daryo.uz

Барчаси кўчмас мулк агенти 29 ёшли Ясин Киллиск 8 минг долларга минилган Volkswagen харид қилишидан бошланди.

Хариддан сўнг автомобиль авариядан кейин ҳисобдан чиқарилган, қайта тикланган ва сотувга қўйилганлиги маълум бўлди. Ранжиган харидор дилерга хабар юборди ва у харидорни ўмарганлигини билган ҳолда кечаси қандай ухлаётганлигига қизиқди. Шунингдек, судга бериш билан таҳдид қилди.

Бунга жавобан виждонсиз дилер полицияга мурожаат қилди. Полиция ходимлари киберхавфсизлик қонунчилиги асосида британияликни ҳибсга олди. Ясин ва унинг рафиқаси Янги йилни яқинлари билан нишонлаш учун Англияга учиб кетмоқчи бўлиб турганда, Дубай аэропортида қўлга олинди.

Ясин Янги йилни қамоқда кутиб олиш ва жарима тўлашга мажбур бўлди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA