Ўзбек-афғон чегарасида икки нафар нолегал қўлга олинди

0
576

Чегарабузарларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади.

МХХнинг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси ходимлари ўзбек-афғон чегарасида икки нафар чегарабузарни қўлга олишди.

Ушбу йилнинг 3 январида Термез туманиданги чегарага яқин жойлашган Жуйжангал аҳоли пунктида, қоронғуликдан фойдаланиб чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган икки нафар Афғонистон фуқароси қўлга олинди”, — дейилган Қўмита хабарида.  

Қўлга олинган фуқаролар, кейин маълум бўлишича, Сурхондарё вилоятининг Термез тумани ҳудудига ўтиб олмоқчи бўлишган.

Айни дамда тергов-тафтиш ишлари олиб борилмоқда. Уларнинг натижасига кўра, чегарабузарларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA