Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирида кучли ёнғин содир бўлди

0
823

Пойтахтнинг Юнусобод тумани жойлашган хонадонда ёнғин келиб чиққан, деб хабар қилади ИИББ матбуот хизмати.

4 февраль куни соат 16:48да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ Куч воситаларни бошқариш марказидан Хасанбой кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин содир бўлган манзилга Юнусобод ва Олмазор тумани ёнғиндан муҳофаза қилувчи харбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисмиларидан жанговор бўлинмалар юборилган. Олиб борилган тезкор харакатлар натижасида ёнғин соат 17:09да қуршаб олиниб, 17:21да тўлиқ бартараф қилинган.

Ҳодиса оқибатида хонадоннинг томи, ички қисми ва уй жиҳоз буюмлари – 35 м.кв майдонда ёнган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йуқ.

Ёнғин газ иситиш печидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши натижасида юзага келган, дейилади ИИББ хабарида.

 

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA