Сиз доимо қалбимиздасиз

0
952

Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театрида биринчи Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 80-йиллиги муносабати билан “Сиз доимо қалбимиздасиз” деб номланган хотира кечасини ўтказди.

Тадбир Ўзбекистон Давлат Мадҳияси билан бошланди. Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театрининг “Ёшлар иттифоқи” кенгаши етакчиси Бўриев Умид, театримизнинг фаол ёш ҳодимлари Дилдора Шерматова, Охунжон Ибодов, Абдували Ахадов, Тоштемиров Санжар сўзга чиқдилар ва мустақиллигимиз асосчиси бўлган биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Президентлик фаолияти давомида қилган ишлари, эл-юртимиз равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматлари ҳақида нутқ сўзлашди. Шундан сўнг, уларга бағишлаб тайёрланган фоторолик ҳамда видеороликлар намойиш этилди. Тадбир сўнгида театримиз ходимлари Оқсарой қароргохида барпо этилган, Ислом Каримов хотира-музейига ташриф буюришди.

Буюк инсон сиёмосига тазим бажо келтирилиб, пойига гулчамбарлар қўйилди. Музейдаги президентимиз ҳаётидан сўзловчи суратлари томоша қилинди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA