Сўраган эдингиз

0
393

ЙПХ (ГАИ) ходими мошинамни тех паспортини кўрсатмаганим учун мошинамни жарима майдончасига қўйиб тегишли ҳужжатларни расмийлаштирди. Мен техпаспортни 2 соатда олиб келиб гаи ходимига кўрсатиб мошинамни жарима майдончасидан чиқаришга ҳаққим борми?

 

✅Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодексга асосан:

👉транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ва транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳақидаги ҳужжатлари;

👉транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари;

👉транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси;

👉лицензия карточкаси ёки йўл варақаси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши – энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✅Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага асосан юқорида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин.

✅Транспорт воситасини олиб чиқиб кетишга фақат маъмурий ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс томонидан рухсат берилади.

✅Маъмурий ишни кўриб чиққан ДЙҲХХ ходими икки нусхада рухсатнома расмийлаштиради ҳамда унинг биринчи нусхасини ҳуқуқбузарга беради, иккинчи нусхасини маъмурий баённомага (жарима солиш тўғрисидаги қарорга) тикиб қўяди.

❗️Шу билан биргаликда мажбурий суғурта қилишни амалга оширишни тасдиқловчи белгиланган намунадаги суғурта полисининг нусхаси тақдим этилгандан сўнг транспорт воситасини қўйиб юборишга рухсат берилади.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA