Ўзбекистон олимлари учун халқаро таълим ресурсларига йўл очилди

0
535

23 март куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Нидерландиянинг «Elsevier» компанияси билан ҳамкорликда Scopus ва Science Direct халқаро илмий маълумотлар базалари маҳсулотлари учун Миллий битимни тантанали имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар бермоқда.

Тадбирда олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов, «Elsevier» халқаро компанияси вице-президенти Феликс Хаест ва компаниянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича минтақавий директори Алия Оспанова, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Жаҳон банки мутасаддилари, Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

«Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастуридан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда илмий салоҳиятни, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, жаҳон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларига кириш имкониятларини яратишдан иборат.

«Elsevier» компанияси «Илм-фан – 2020» миллий ривожланиш дастурида Ўзбекистон илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, шунингдек, олимларнинг дунё илмий рейтингидаги ўрнини кўтариш, республика илмий журналларини Scopus ва Science Direct халқаро илмий маълумотлар базаси тизимига киритиш, ёш олим ва докторантларга илмий мақолалар тайёрлаш ва уларни юқори импакт-факторга эга бўлган илмий нашрларда чоп этишига кўмаклашиш кўзда тутилган.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA