Биласизми, ЖЧда ишлайдиган бир ҳакам 25 йилдан буён ахлат ташийди

0
425

ЖЧ-2018га таклиф этилган панамалик ҳакамлар бригадасининг антиқа тарихи бор.

Бош ҳакамнинг ёрдамчиси сифатида ишлайдиган Габриэль Виктория 25 йилдан буён кўчаларда ахлат териб юради.

Унинг айтишига кўра, ҳакамларга қўшимча ҳақлар тўланмайди. Уларга фақатгина ишлаган ўйинлари учун маблағ ажратилади. Бу маблағ эса жуда ҳам кам ва ушбу суммага нормал шароитда яшаб бўлмайди.

Ўз севимли ишидан, фаолиятидан воз кечмаслиги учун у оч қолмаслиги керак. Габриэль 1993 йилда ахлат йиғувчиларнинг олдига иш сўраб борди ва у ишга қабул қилинди.

Тонгги 03:40 – уйқудан туриш вақти
05:00 – иш бошланиш вақти
17:00 – майдонда машғулот

 

Габриэль Виктория – ўнг томонда

“Ҳеч нимадан уялмайман, менга иккала касб ҳам ёқади. Касбдошларим билан ҳеч қандай муаммоларим йўқ, барчамиз бахтиёрмиз”, – деди Габриэль.

Бундай ҳолат Викториянинг фаолиятига таъсир ўтказмади: у 2015 йили 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги ЖЧ, 2016 йилда Америка кубоги, 2017 йилда 17 ёшгача бўлганлар мундиалида қатнашди.

Викториянинг гапларига кўра, ЖЧ-2018га ҳакамлар саралаб бўлинганидан кейин, унга қўнғироқ қилишган ва табриклашган. ЖЧ-2018да илк ўйинида қатнашганидан кейин унинг либосини “буюртма” қилиб қўйган дўсти борлигини ҳам маълум қилган.

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here