Мисрда қадимий ҳайкал топилди

0
272

Миср жанубида жойлашган Асван шаҳри ҳудудида археологлар одам бошли ва танаси шеърникига ўхшаб ишланган ҳайкал топилган. Бу ҳақда Washington Post нашри хабар бермоқда.

 

Мамлакат Антик давр топилмалари вазирлиги маълумотига кўра, ҳайкал Ком Омбо ибодатхонаси атрофида, бинони ерости сувларидан муҳофаза қилиш юзасидан олиб борилаётган қазишма ишлари давомида топилган.

 

Тадқиқотчилар ҳайкал Птолемей даврига мансублигини тахмин қилмоқда.

 

Ҳукумат вакиллари ушбу қадимий топилма ҳудудда туризмни ривожлантиришга оз бўлса-да туртки беришига умид боғлаган.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here