Водородда юрувчи дунёдаги биринчи поезд ишга туширилди

0
169

«Belnovosti.by» хабар беришича, Германияда французлар водород ёнилғисида юрувчи дунёдаги биринчи поездни ишга туширишди, деб ёзади Xabar.uz

«Coradia iLint» дея номланган ушбу поезд синови муваффақиятли ўтганини «Deutsche Welle» ҳам хабар берди.

Бугун, 17 сентябрдан ушбу поезд Германиянинг Қуйи Саксония ва Бремен федерал ерлари ўртасида қатнай бошлайди.

Водородли поездни ишлаб чиқаришдан мақсад — атроф-муҳитни асраш. Янги поезд экологик жиҳатдан тоза, чунки керакли электр токи водороддан олинади.

Бир ёнилғи олишда «Coradia iLint» 1000 километр масофани босиб ўтади, энг юқори тезлиги соатига 140 километрни ташкил этади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here