Миржалол Қосимовни табриклаймиз!

0
493

Бугун “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг туғилган куни, деб ёзади Championat.asia

Ўзбек футболининг тирик афсонаси, 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 4 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, Россия чемпиони, Россия чемпионати кумуш медали соҳиби, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони, Ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпиони, Ўзбекистон чемпионати тўпурари, Ўзбекистоннинг 4 карра энг яхши футболчиси бўлган Миржалол Қосимов бугун 48 ёшга тўлди.

Миржалол Қўшоқович мураббий сифатида 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Ўзбекистон кубоги соҳиби, 2 марта ОЧЛ ярим финалчиси, 2012 йил Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи бўлган.

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган мураббий, Шуҳрат медали соҳиби, Ўзбекистон ифтихори, Фидокорона хизматлари учун орденлари билан тақдирланган.

Шу ўринда биз Қосимовни бугунги таваллуд айёми билан табриклаймиз. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қоламиз.

 

 

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmaa_ECIP2kiTA

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here