Бутунжаҳон вақти билан 03:11 да​ фавқулодда ҳодиса​ юз берган​

0
1,035

“Филиппин жанубида 5,5 магнитудали ер силкиниши кузатилди”, дейилади Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази ахборотида. 

Қайд этилишича, фавқулодда ҳодиса бутунжаҳон вақти билан 03.11 да юз берган. Зилзила маркази Замбоанга шаҳридан 100 километр шимолда қайд этилиб, силкиниш ўчоғи 40 километр чуқурликда жойлашган. Айни вақтгача жабрланган ва вайроналар ҳақида хабар келиб тушмаган. 

Эслатиб ўтамиз, 29 декабрь кунида ҳам Филиппин жануби-шарқида 7,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилган эди. 

ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here