Ташқи ишлар вазирлари Самарқандга келмоқда

0
518

Аввал хабар берганимиздек, 12-13 январь кунлари Самарқанд шаҳрида “Ҳиндистон – Марказий Осиё” мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг Афғонистон иштирокида илк учрашуви бўлиб ўтади. 

Унда Ҳиндистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлари, Қозоғистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари иштирок этиши кутилмоқда.

Бугун эрталаб Самарқанд темирйўл вокзалида Қирғизистон ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков ва Афғонистон ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббоний кутиб олинди. 

Бошқа иштирокчилар ҳам бугун куннинг иккинчи ярмида Самарқандга келиши кутилмоқда.

Асосий тадбирлар эртага, 13 январь куни ўтказилади. Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида ўтадиган учрашувда давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо ҳажмини оширишга кўмаклашиш, транспорт ва логистикани ривожлантириш, саноат, энергетика, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларига инвестициялар, инновация ва технологиялар жалб қилиш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, маданият, илм-фан, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Вазирларнинг биринчи учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилиниши кўзда тутилган.

Ғолиб Ҳасанов​, ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here