Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида ҳоким ўзгарди

0
487

Бугун халқ депутатлари Паст Дарғом тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти ҳокимлиги. 

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди. 

Баҳодир Саъдуллаев ўз аризасига биноан Паст Дарғом тумани ҳокими вазифасидан озод этилди. 

Шу пайтгача Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Худайбердиев Шунқор Фармонович Паст Дарғом тумани ҳокими этиб тайинланди.

ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here