Истеъфодаги офицерлар ва нуронийларга эсдалик совғалари топширилди​

0
489

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан миллий армиямиз ташкил топганлигининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ташкил этилган форумга Қуролли Кучлар фахрийлари таклиф этилди. 

– Ушбу форум ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда соҳа фахрийларининг бой ҳаётий тажрибаси, касбий салоҳияти ва маҳоратидан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил қилинди, – дейди “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси А. Алахўжаев. –Шахсий ибрат, катта авлод намунаси тарбия ва тарғиботда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, жамият ҳаётига фаол жалб этиш истеъфодаги ҳарбийлар учун ҳам катта рағбат бўлиб хизмат қилади. 

Форумда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлимининг раиси И.Нажмиддинов, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг тарбиявий ишлар бошқармаси катта офицери подполковник Ф. Нутфуллаев, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник В. Тинибеков, бошқарма Фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги полковник Х.Хидиров ва бошқаларнинг ватанпарварлик тарбиясида фахрийлар олдида турган долзарб вазифалар хусусидаги маърузалари тингланди.

Мудофаа Вазирлигининг Фахрийлар кенгаши аъзолари, ҳарбий оркестр, нуронийлар, “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида тайёргарликдан ўтаётган чақирилувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда истеъфодаги офицерлар ва нуронийларга эсдалик совғалари топширилди.

Акромжон Сатторов​, ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here