Мардлик ва ватанпарварлик ҳақидаги фильм​

0
882

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган “Тинчлик ортида” бадиий фильми Ватан муқаддаслиги, уни ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг олий бурчимиз экани, ҳарбийларимизнинг жасорати ҳақида. Бир сўз билан айтганда, мазкур бадиий фильмда ватанпарварлик ғояси илгари сурилади.

Фильм бош қаҳрамони – Зафар болалигидан учувчи бўлишни орзу қилади. Барча машаққатларни енгиб, учувчи бўлиб етишади. Кунларнинг бирида юртимизнинг жанубий тоғли ҳудудига бузғунчи кучлар – террорчилар бостириб киради. Мард ва жасур ҳарбийларимиз душманга қарши мардонавор кураш олиб боради. Улар сафида Зафар ҳам Ватанимизни мардонавор ҳимоя қилади…

Абдуқаюм Йўлдошев, Мансур Абдухолиқов ҳамда Сардор Ҳамроев сценарийси асосида суратга олинган фильм постановкачи режиссёри Акбар Бектурдиев. Асосий ролларни Муҳаммадамин Насриддинов, Шоҳрух Ҳамдамов, Карим Мирҳодиев, Шаҳзода Матчонова, Исоқ Тўраев, Беҳзод Ҳамроев, Сейдулла Малдахонов, Лола Элтоева, Шоҳрух Асадуллаев, Райҳон Асадовалар ижро этган.

Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги киносаройида тақдимот маросими ўтказилган фильмни томошабинлар зўр ҳаяжон билан қарши олди.

Моҳигул Қосимова​, ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here