Қозоғистон ташқи ишлар вазири билан учрашув

0
791

12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонстон иштирокида “Ҳиндистон─Марказий Осиё” мулоқотининг биринчи вазирлар учрашуви доирасида Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бейбут Атамқулов билан ушчради. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Абдулазиз Комилов Бейбут Атамқуловни юқори ва маъсулиятли Қозоғистон ТИВ лавозимига тайинлангани билан қутлади ва унга муваффақиятлар тилади. 

Суҳбатда вазирлар томонидан икки давлат раҳбарларининг Остона, Самарқанд ва Сариагаш шаҳарларида ўтказилган халқаро тадбирлардаги учрашувлари Ўзбекистон─Қозоғистон муносабатларини янада ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилгани таъкидланди. 

2018 йилда ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия, Ишбилармонлар кенгашининг навбатдаги мажлислари, биринчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми ва бошқа муҳим қўшма тадбирлар икки томонлама ҳамкорликни амалий жиҳатдан мустаҳкамланишига имкон берди.

Шу билан бирга Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлигини кенгайтириш, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация соҳаларида алоқаларни мустаҳкалаш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди. Хусусан, 2018 йилнинг 11 йили мобайнида икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 38 фоизга ошиб, 2,6 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ маблағни ташкил этди. Ҳудудлараро муносабатлар, икки давлат чегараолди вилоятлари орасида бевосита алоқалар ўрнатишда салмоқли ишлар амалга оширилди.

Музокараларда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган Маслаҳатлашув учрашувига тайёргарлик кўриш ва унда Қозоғистон делегацияси иштирокига доир масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда тинчлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари билан боғлиқ икки томонлама ва минтақавий масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, суҳбатда вазирлар Қозоғистонда “Ўзбекистон йили ” нинг муваффақиятли якунларини алоҳида мамнуният билан қайд этдилар.

ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here