Туркманистон ташқи ишлар вазири билан учрашув

0
788

12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонстон иштирокида “Ҳиндистон─Марказий Осиё” мулоқотининг биринчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашувда вазирлар томонидан икки давлат раҳбарларининг ташқи сиёсатда амалга ошираётган ислоҳотлари натижасида Ўзбекистон─Туркманистон стратегик шериклиги яхши қўшничилик, дўстлик ва ўзаро англашув руҳида жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Туркманистон Президентининг 2018 йил 23-24 апрель кунлари мамлакатимизга ташрифи доирасида икки томон ҳамкорлигида эришилган келишувларнинг ижроси юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Вазирлар икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш истиқболлари тўғрисида сўз юритар эканлар, икки давлат ўртасидаги товар айланмасининг жадал ўсиб бораётганини таъкидладилар. Савдо ҳажми ўтган йилнинг январь-ноябрь ойларида 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 53 фоизга ошганини қайд этдилар.

Икки давлат бозорларида товар ишлаб чиқарувчилар учун ўзаро қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, минтақада транзит ва транспорт коридорларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. 

Музокараларда туризмни ривожлантириш, Ўзбекистон─Туркманистон қўшма тадбирларини ташкил этиш орқали маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда вазирлар, шунингдек, Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бўлажак маслаҳатлашув учрашувини муваффақиятли ўтказишдан манфаатдор эканликларини таъкидладилар.

ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here