Ҳиндистон ташқи ишлар вазири билан учрашув

0
400

12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Учрашувда “Ҳиндистон─Марказий Осиё” мулоқотининг кун тартибидаги икки томонлама ва митнақавий асосий масалалар кўриб чиқилди. 

Музокараларда таъкидланганидек, мамлакатимиз раҳбарининг 2018 йил 30 сентябрь-1 октябрь кунлари Ҳиндистонга давлат ташрифи ва Ҳиндистон раҳбарияти билан ўтказган мулоқоти икки давлат муносабатларига жўшқинлик бахш этди.

Ўзбекистон делегациясининг “Vibrant Gujarat─2019” Халқаро инвестиция саммитида иштирок этиши ва режалаштирилган олий даражадаги музокараларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

2019 йилда икки томонлама парламентлар ва ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, ташкил этилган Ўзбекистон─Ҳиндистон Ишбилармонлар кенгаши ва молия институтлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги тарнспорт-коммуникация, транспорт ва транзит коридорларини фаоллаштиришга қизиқиш билдирилди. 

Юқорида қайд этилган ва бошқа минтақавий масалалар Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Афғонистон иштирокидаги “Ҳиндистон─Марказий Осиё” мулоқотининг биринчи вазирлар учрашувида муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Иштирокчи давлат ташқи ишлар вазирлари мамлакатимизда ўтказилаётган ушбу мулоқот келгусида Марказий Осиё давлатлари билан Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, ҳар бир иштирокчи давлатнинг ривожланиши учун янги имкониятлар очилишида муҳим аҳамият касб этишига ишонч билдирдилар.

ЎзА​​

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here