Осиё Кубоги-2019: Ўзбекистон Туркманистонни мағлубиятга учратди

0
506

Ўзбекистон футболчилари 2019 йилги Осиё Кубогида Туркманистон дарвозасига жавобсиз тўртта гол киритди. Элдор Шомуродов дубль қайд этди.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турида Туркманистон жамоаси устидан ғалабага эришди. Дубай амирлигида якшанба куни бўлиб ўтган учрашув 4:0 ҳисобида якунланди.Фото: twitter.com/afcasiancup.

Бош мураббий Эктор Купер Уммон устидан ғалабага эришилган (2:1) ўйиндан фарқли равишда, бошланғич таркибга учта ўзгартиш киритди. Четлатилган Егор Кримец ўрнига марказий ҳимояда Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов ўрнига эса Достон Ҳамдамов туширилди. Биринчи турда ғалаба голини киритган Элдор Шомуродов Марат Бикмаев билан ўрин алмашди.

Туркманистон жуда эҳтиёткор — 5−4−1, Ўзбекистон эса стандарт 4−2−3−1 схемани танлади.

Жавоҳир Сиддиқов. Фото: ЎФА матбуот хизмати.

Ўзбекистон барча тўртта голни биринчи таймда киритди. Голларга ярим ҳимоячи Жавоҳир Сиддиқов (17′), Жалолиддин Машарипов (40′) ва Элдор Шомуродов (24′, 42′) муаллифлик қилди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати.

F гуруҳининг параллел учрашувида Япония Умонни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Айни вақтда квартетни 6 очко билан Ўзбекистон бошқармоқда. Кейинги ўринларда Япония (6), Уммон (0) ва Туркманистон (0) бормоқда.

Ўзбекистон 17 январь куни Японияга қарши ўйнайди.

Осиё Кубоги 5 январдан 1 февралга қадар Абу-Даби, Дубай, Ал-Айн, Шаржа шаҳарларида бўлиб ўтади.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here