Кайли Миноуг турмуш ўртоғининг фамилиясини олади

0
879

48 ёшли хонанда Кайли Миноуг 29 ёшли Жошуа Сасс билан ўтган йилнинг феврал ойида унаштирилган эди. Жуфтлик ҳозир тўйга тайёргарлик ишлари билан банд. Хонанда ўз интервьюсида турмуш ўртоғининг фамилиясини олишни истаётганини айтди. “Кайли Сасс жуда яхши таҳаллус, ҳеч ким жаноб Миноуг бўлишни истамайди. Мен ҳам Жошуанинг менинг фамилиямга ўтишини истамасдим”,- дейди хонанда.
Кайли ўтган йили Sunday Times Magazine нашрига берган интервьюсида ўзининг саратон касалига чалингани ва бу касалликнинг унинг она бўлиш орзусига таъсири ҳақида очиқ-ойдин маълум қилган эди.
https://telegram.me/protoday