Шаҳзода Гарри унаштирув кунини баҳорда расман маълум қилади

0
1,190

Буюк Британиянинг бош бўйдоғи шаҳзода Гарри қатъий қарор қилди: у Меган Маркл билан фотиҳаси ҳақида баҳорда маълум қилади. Бунинг учун ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Гарри севгилисини қирол оиласининг деярли барча аъзоларига таништирди. Фақат Елизаветта II қолди. Инсайдернинг маълум қилишича, бу муаммо бўлмайди. Чунки шаҳзода Меган ҳақида бувисига кўп бор гапириб берган ва қиролича ҳам неварасининг танловини маъқуллаган.
Меган Марклнинг ота-онаси эса аллақачон ажрашган. Аммо Гарри уларнинг иккаласи билан ҳам навбатма-навбат танишишга улгурди. Яқинларнинг розилиги билан жуфтлик унашув узоқ чўзишни хоҳламади. Аниқ вақти эса баҳор расман маълум қилинади.
https://telegram.me/protoday