Қурол бўйича жаҳоннинг энг йирик экспортчилари эълон қилинди

0
181

SIPRI (Тинчлик муаммолари бўйича Стокгольм халқаро тадқиқотлар институти) бу йилги ҳисоботида жаҳоннинг қурол бўйича энг йирик экспортчиларини эълон қилинди. 

Ҳисоботда жаҳоннинг қурол бўйича энг йирик экспортчилари АҚШ, Россия, Хитой, Франция ва Германия эканлиги қайд этилган. Дунёда қурол экспортининг 75 фоизи ушбу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Бунда АҚШ ва Россиянинг улуши 57 фоизга тенг.

Ҳужжат маълумотларига кўра, 2014-2018 йиллар оралиғида Россия 48 мамлакатга, жумладан Ҳиндистон, Хитой ва Жазоирга қурол етказиб берган. 

Ҳисоботда айтилишича, ушбу давр ичида дунё бўйича қурол-яроғ экспорти 7,8 фоизга ўсган. Импорт бўйича юқори кўрсаткичларни Саудия Арабистони, Миср, Исроил, Қатар ва Ироқ эгаллаган. 

ЎзА

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here