Самарқандда пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилди

0
81

Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида пиёдалар томонидан бошқариладиган замонавий светофор ўрнатилди.

Пиёдаларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида (аэропорт йўли, ТАТУ Самарқанд филиали биноси олдида) замонавий светофор ўрнатилди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.

— Мазкур йўлдан транспорт воситалари кўп ҳаракатланади, шу билан бирга талаба ва ўқувчи ёшлар ҳам ўқишга бориб-келиш учун шу йўлдан ўтиб-қайтади, — дейди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ходими Хуршид Сафаров. — Шу сабабли бошқарма ташаббуси билан бу ерда пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилди. Жорий йилда шаҳарнинг бошқа ҳаракат тиғиз йўлларида ҳам шундай замонавий светофорлар ўрнатиш кўзда тутилган.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here