МДҲ мамлакатлари ҲҲМ бирлашган тизимини янада ривожлантиришга келишиб олди

0
105
In this photo taken on Wednesday, Dec. 16, 2015 and provided by the Russian Defense Ministry Press Service, Russian Pantsyr-S1 air defense weapon system, foreground, and the S-400 long-range air defense missile systems are deployed at Hemeimeem air base in Syria. Russia has been carrying out an air campaign in Syria since Sept. 30. (Vadim Savitsky/Russian Defense Ministry Press Service via AP)


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари Қуролли кучлари раҳбарлари ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) бирлашган тизимини янада ривожлантиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«Қўшма ҳамкорлик доирасида 2025 йилгача ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси асослари тасдиқланди, ҳаво-космик мудофаа вазифаларини ҳал қилишга ҲҲМ бирлашган тизимини мослаштириш йўллари мувофиқлаштирилди, шунингдек, келгуси йил учун биргаликдаги тадбирлар режалаштирилди», – дея хабар берди Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Валерий Герасимов МДҲ мамлакатлари штаблар бошлиқлари қўмитаси йиғилиши ёпилишида.

У қўмита мажлиси конструктив кайфиятда бўлиб ўтганини таъкидлади. МДҲ мамлакатлари штаблар бошлиқлари дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият ҳақида фикр алмашишди ҳамда Ҳамдўстлик давлатлари хавфсизлигига таҳдидларни таҳлил қилишди. «Йиғилиш давомида биз Сурия Араб Республикасидаги можародан кейинги ечим топиш тажрибасини умумлаштирдик», – деди Герасимов.

Қўмита ишида Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаблари делегациялари иштирок этди.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here