Президент маслаҳатчиси: “70-90 фоиз ёшларимиз ўз соҳасини профессионал эгалламагани туфайли ўрнини топа олмаяпти”

0
148

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзбекистон – 2030: Олий таълим муассасалари келажагига назар” мавзусида тадбир бўлиб ўтмоқда, деб ёзади ЎзА.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов олий таълим тизимининг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирар экан, “Шуни тан олиш лозимки, биз олий таълимда, илмий салоҳиятда дунёдан орқада қолдик. Бу муаммонинг энг тўғри ечими инновацияни ривожлантириш”, деди.

Шунингдек, А.Абдувоҳидов ўз нутқида бугунги кунда олий таълим муассасаларини илмий салоҳияти борасида ҳам тўхталиб ўтди.

“70-90 фоиз ёшларимиз ўз соҳасини профессионал эгалламагани туфайли бозорда ўрнини топа олмаяпти. Бунинг ечими таълимнинг сифати, илмий салоҳиятини ривожлантиришдир”.

https://t.me/joinchat/AAAAADv7jmY6BMS3eSELqw

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here